«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида ўтказилган тарғибот тадбирлари ниҳоясига етди

Кеча мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка «маҳаллабай» етказиш, пандемия даврида давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бунда биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш каби мақсадларда ташкил этилган тарғибот тадбирлари ниҳоясига етди.

Каттақўрғон шаҳар “Нурафшон”, “Янгиобод” ҳамда “Ватанпарвар” маҳаллалари фуқаролари ташриф буюрган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида спортчилар, санъат ва маданият соҳалари вакилларининг чиқишлари ташкил этилди.

Тадбирда ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.

Шунинг билан шаҳримизда маҳаллалар кесимида 10 кун давом этган тарғибот тадбирлари ўз ниҳоясига етди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM