ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН БЎЛМОҚДА

Шаҳримиз бўйлаб мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш мақсадида маҳаллалар кесимида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. 

Ушбу тадбирлар доирасида маданият арбоблари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар иштирокида 16 умумтаълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда шаҳримиздаги “Дўстлик” маҳалласи фуқаролари фаол иштирок этдилар.

Бугун тарғибот тадбирлари шунингдек, 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам қизғин тарзда ўтказилди. Унда иштирок этган “Навбаҳор” маҳалласи фуқаролари санъаткорларнинг дилга яқин қўшиқлари, спортчиларнинг чиқишлари, шоирларнинг ватанни мадҳ этувчи шеърлари айниқса манзур бўлганлигини таъкидладилар. 

Ингичка шаҳарчасида ташкиллаштирилган маънавий-марифий тадбирларда айниқса Абдулла Қаҳҳор маҳалласи фуқаролари катта иштиёқ ва хушнудлик билан иштирок этдилар. Санъаткорларнинг концерт дастурлари, спортчи ёшларнинг чиқишлари ҳақиқатдан ҳам даврага ўзгача шукуҳ бағишлади

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM