МУВАФФАҚҚИЯТ СИРЛАРИ НИМАДА?

Ҳар бир муваффақият ортида билим ва салоҳият, изланиш ва самарали меҳнат ётади. Ўз олдига аниқ мақсадни қўйган ва мақсад сари интилган инсонлар албатта муваффақиятларни қўлга киритади.     

Яқинда шаҳримиздаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда шулар хусусида сўз юритилди.  

Учрашув аввалида иштирокчилар ташкил этилган кўргазмалар билан танишдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган ушбу учрашувда тадбиркорлик сирларини ўрганмоқчи бўлган ёшларга муваффақиятга эришган кўплаб таниқли инсонларнинг ҳаёти ва фолиятига оид қизиқарли маълумотлар, муваффақият сирлари ҳақидаги тушунчалар берилди.  

Тадбирда сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси раҳбари Шерзод Қудратов бугун мамлакатимизда ёшлар учун барча соҳаларда яратилган шарт-шароитлар, бу имкониятлардан унумли фойдаланиб муваффақиятларни қўлга киритаётган ёшларнинг ютуқлари ҳақида гапирар экан бу борада ёшлар томонидан билдирилаган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда саволлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.     

-Шаҳримиздаги 60 дан ортиқ ёшлар билан бўлган суҳбатларда уларнинг паррандачилик, тикувчилик, компьютерларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганликларини билдирдилар. Шу вақтга қадар уларнинг 30 таси ўз қизиқишлари бўйича тадбиркорликларини бошладилар дейди,- шаҳар тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Нағматилло Суннатов.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM