ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ЯНА БИР ҚАДАМ

Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш ва қатор ижобий мақсадларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган эди.

Айни дамда вазирликнинг шаҳар бўлими ҳам ўз фаолиятини  самарали олиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, бўлим бошлиғи, ҳоким ўринбосари Феруза Рахимова раҳбарлигида хотин-қизлар,  нуронийлар, умуман маҳалла аҳли билан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига биноан янги тизим асосида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча “Хавфсиз маҳалла" ва "Обод маҳалла" тамойили асосида ташкил этилаётган ишлар билан танишиш, маҳаллаларда қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари А. Икромов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Каттақўрғон шаҳрида бўлди.

 

Дастлаб, ишчи гуруҳи аъзолари шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда иштирок этдилар. Ишчи гуруҳи аъзолари -“Маҳалла ва оила”илмий тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева, Ички ишлар вазирлиги ходими З.Файзуллаевлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорнинг жойлардаги ижроси ҳақида сўз юритдилар.

"Хавфсиз маҳалла" ва "Обод маҳалла" тамойили асосида иш юритиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида профилактика инспекторлари, ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича раис ўринбосарларига иш фаолиятлари учун зарур бўлган махсус сумкалар ва хужжатлар тўпламлари тақдим этилди.

Шундан сўнг Каттақўрғон шаҳар марказида жойлашган “Хайдарчаман” маҳалласи биносининг очилиш маросими ўтказилди. Мазкур бино қурилиб, фойдаланишга топширилиши учун 300,0 млн сўм маблағ ажратилган эди.

Айни дамда бошқа маҳаллаларда ҳам қурилиш-бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда. 4 та авария ҳолатдаги маҳалла бузиб қайта қурилди, 19 та маҳаллада капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Муҳими маҳаллаларнинг барчаси кадастр хужжатларига эга бўлдилар.

Шу куни “Дамариқ” ва Ноқис номли маҳаллаларда ходимларнинг иш фаолиятлари ўрганилди.

Гуруҳ аъзолари томонидан маҳалла ходимларига зарурий кўрсатмалар, амалий тушунчалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM