ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДА ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Мана 4 кундирки юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" ғоясини ўзида акс этган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари шаҳримиздаги маҳаллаларда, таълим муассасаларида, турли идора ва ташкилотларда кенг миқёсда давом этмоқда. 

Бугунги тарғибот гуруҳи тадбирлари доирасида шаҳримиздаги 11-умумий ўрта таълим мактабидаги навбатдаги маънавий - маърифий тадбирга “Ўрикзор” маҳалласи фуқаролари иштирок этдилар. 

Маҳалла фуқаролари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда мамлакатимизда бугун аҳоли ва айниқса ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ўкувчи ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида учрашувлар, мусобақалар, шеърхонлик соатлари ҳамда бошқа кўнгилочар дастурлар намойиши ташкил этилди. 

Иштирокчилар дастлаб мактаб ҳаёти, иқтидорли ўқувчиларнинг ихтиролари ва қўл меҳнати натижаларидан иборат кўргазмалар билан танишдилар. 

 Мактабнинг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган 9 –“А” синф ўқувчилари томонидан намойиш этилган ҳарбий-ватанпарварлик чиқишлари ни тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан қарши олдилар.  

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тарғибот тадбирлари мазмун-моҳияти хусусида сўз юритар экан, бугун шаҳримизни ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилаётганини, улар албатта келгусида шаҳар аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қиилишини таъкидлади.  

-Мен тадбирда армрестлинг бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони Муҳаммадбобур Негматуллаевнинг спортдаги ютуқларга эришгунга қадар амалга оширган ишлари билан танишиб келажакда албатта спорт билан шуғулланишни ва улкан ютуқларни қўлга киритишни ният қилдим дейди,- мактабнинг 4- синф ўкувчиси Машхурбек Ҳакимов. Машхурбек спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланади.

 

Ўтказилаётган тарғибот тадбирларидан ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби эзгу мақсад ҳам кўзланган.  

“Ўрикзор” маҳалласидан ташриф буюрган шеъриятга қизиқувчи ёшлар ҳам тадбирдан руҳланиб ватан, устозлар, дўстлик ҳақидаги шеърларидан мароқ билан ёд айтдилар. Дилга яқин шўх куй ва қўшиқлардан таъсирланган иштирокчиларнинг завқлари рақсларга уланиб кетди. 

Маданият арбоблари, шоир, санъаткорлар ва ёшлардан иборат тарғибот гуруҳи томонидан бугун шаҳримиздаги Тиббиёт коллежида “Оқ олтин” маҳалласи фуқаролари ҳамда Ингичка шаҳарчасида Ислом Шоир маҳалласи фуқаролари иштирокида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM