НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ 

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.

Унда ҳокимлик аппарат ходимлари, ҳоким ўринбосарлари қатнашдилар. 

Ўқув соатида ҳокимлик масъул ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси касб этикасига риоя қилишлари, ўз вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашишлари ҳақида гапирилди.  

Шунингдек, ўқув соатида шаҳардаги ишсиз ёшлар бўйича “Ёшлар дафтари” ҳамда ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича “Аёллар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича олиб борилган ишлар ҳам таҳлил қилинди. 

Бу бўйича сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимовалар маҳаллалар кесимида ўтказилган хатлов натижасида рўйхатлари шакллантирилган ишсиз ёшларнинг “Ёшлар дафтари” ҳамда ишсиз хотин-хизларнинг “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритдилар. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM