"Электрон хизматлар" -шаффоф бизнес гарови

Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган йиғилиш ва учрашувларда бевосита солиқ идораларига ташриф буюрмасдан уйида қолган ҳолда "Электрон хизматлар" орқали уларга хизмат кўрсатиш бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида бизнеснинг шаффоф ривожланишига сабаб бўлмоқда. Мазкур мақола орқали электрон хизматлар билан яна бир бор таништириб ўтамиз.

Солиқларни тўлаш учун:

“Click” ва “Payme” “Soliq” “PayMe”, “Paynet”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари орқали интернетдаги сайти ёки мобил иловалари ёрдамида жисмоний шахсларнинг мол-мулк, ер, қатъий, ижтимоий ва декларация асосида ҳисобланган даромад солиқларини тўлаш имконияти яратилган.

Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди ҳамда тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд қилинади.

Солиқ декларацияларини топшириш учун:

“My.soliq.uz” электрон солиқ хизматлари портали бош менюсидаги “Интерактив хизматлар” бўлимида “Солиқ декларациялари юбориш” электрон давлат хизмати орқали олинган даромад тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.

Ижара шартномаларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун:

“My.soliq.uz” электрон солиқ хизматлари портали бош менюсидаги “Интерактив хизматлар” бўлимида “Ижара шартномаларни ҳисобга қўйиш” электрон давлат хизмати орқали кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиш имконияти яратилган.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки қайта тиклашлари учун:

Давлат хизматлари маркази ёки солиқ органларига бормасдан тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки қайта бошлашни интернет тармоғи орқали амалга оширишлари мумкин.

электрон рақамли имзо орқали fo.birdarcha.uz сайтига кирилади.

шахсий кабинетидаги “Жисмоний шахс маълумотларини ўзгартириш” бўлимига ўтилади.

“Жисмоний шахс статусини ўзгартириш” ҳаракати танланади.

якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти ҳолати белгиланади ва унинг шахсий маълумотлари кўриб чиқилиб, “фаолиятини тўхтатган тадбиркор” ёки “фаолиятини қайта бошлаган тадбиркор”статуси танланади.

тўхтатиш (қайта бошлаш) санаси киритилиб, сақлаш тугмаси босилади.

Фуқаролар ўзини-ўзи банд қилишлари учун:

67 та фаолият турларининг бири билан шуғулланган фуқаролар “Soliq” мобил иловаси орқали бепул рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилишлари мумкин

Бу билан;

Меҳнат фаолиятингиз қонун доирасида расмийлаштирилади ва 2020 йилдан бошлаб меҳнат стажига эга бўлади

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган кредит олиш имкониятини қўлга киритади.

SOLIQ.HAMKOR ахборот тизими солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот (хабар) бериш истагини билдирган муомалага лаёқатли жисмоний шахс (кейинги ўринларда – солиқ ҳамкори) томонидан юборилган мурожаатларни ДСҚ, ДСБ, ДСИ поғоналарида кўриб чиқиб тасдиғини топиш ёки рад этиш учун ишлаб чиқилган.

 

Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда фуқароларга бевосита солиқ идораларига ташриф буюрмасдан уйида қолган ҳолда "Электрон хизматлар" орқали уларга хизмат кўрсатиш назоратга олинган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM