КАТТАҚЎРҒОН  ШАҲРИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ  КЎРСАТКИЧЛАРИ

Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилнинг январ-сентябр ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 187,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 92,1 фоизни ташкил этди;

Қурилиш монтаж ишлари  ҳажми 81,5 млрд. сўмлик бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,2 фоизни ташкил этди;

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 126,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,8 фоизни ташкил этди;

Чакана товар айланмаси  ҳажми 553,3 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,1 фоизни ташкил этди;

Жами  хизматлар ҳажми 192,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,3 фоизни ташкил этди;

Экспорт  ҳажми 5,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119,9 фоизни ташкил этди;

Импорт ҳажми 7,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,1 фоизни ташкил этди.

М.Муминов,

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM