ЖАМИЯТДА АЁЛНИНГ ОЛДИДА ТУРГАН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

Шаҳримиздаги 11- ихтисослашган Давлт умумтаълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси шаҳар Кенгаши томонидан “1 октябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди.

Унда шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова, Тошкент давлат транспорт университети иқтисод фанлари доктори Г.Шодиева, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, педагоглар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова оилавий муаммоларни ҳал этишда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий саводхонлигини ошириш бу давр талаби эканлигни таъкидлар экан, бугун бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқейини кучайтириш, оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлларнинг ўрни хусусида сўз юритди.

Учрашув давомида шунингдек, партиянинг фаол аъзолари “Адолат” СДП шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM