ДОИМ ЭЪЗОЗДАСИЗ!

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида жажжи қўлларига ёзишни, ўқишни ўргатган, ҳаётни, ўзлигини танитган қадрдон инсон-устозларининг ўрни беқиёсдир. Зеро бизнинг муваффақият- ларимиз, ютуқларимиз, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизда мана шу азиз ва мўътабар устозларнинг меҳнатлари самарасидир. 

1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу кун арафасида жамики шогирдлар, барча касб эгалари борки устоз-мураббийларни қутламоқдалар, уларга ҳурмат кўрсатмоқдалар.

Бугун шаҳримиздаги 3-умумтаълим мактабига ташриф буюрган шаҳар Ҳарбий қисм ҳарбийлари томонидан ҳам мактабнинг устоз ва мураббийларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди, уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатлари улуғланди.

Аскарлар устозларга ўзларининг энг самимий тилакларини бахшида этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM