КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҚАЙ ДАРАЖАДА ТАЙЁРМИЗ?   

Каттақўрғон шаҳар ФВБ ходимлари ҳокимлик ва Халқ қабулхонаси вакиллари билан биргаликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ўрганишлар даврида Халқ таълими ва мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари қониқарсиз эканлиги, янги ўқув йили олдидан таълим муассасалари иситиш тизимлари шаҳар Кўнгилли ёнғинга қарши курашиш жамияти (ДПО) томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилмаганлиги, бинолар замонавий ёнғин ўчиргичлар билан етарлича таъминланмаганлиги, ёнғиндан автоматик равишда дарак берувчи мосламалар билан жихозланмаганлиги, биноларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда инсонлар ва моддий бойликларни хавфсиз жойга олиб чиқиш қутқарув режа чизмалари юзаки тузилганлиги, ҳудудида ёнғинга қарши захира сув хавзалари қурилмаганлиги, мавжудлари эса сув билан таъминланмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг иситиш тизимлари мавжуд эмаслиги, хонадонларда иситиш қозонларининг (катёль) ўзбошимчалик билан қурилганлиги, маиший газ баллонлари сақланиши ва фойдаланиши, овқат тайёрлаш учун ўрнатилган газ плиталари орқали хонадонларни иситишга уриниш, шамоллатиш (вентелация) тизими мавжуд эмаслик каби ҳолатлар аниқланмоқда. Бунинг оқибатида эса мавсум давомида ис газидан захарланиш ҳамда газ ва хаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиб инсонлар хаёти ва моддий бойликларига жиддий зарар етади.

А.ОСТОНАЕВ,

шаҳар ФВБ ФВДТ ва ФМФТЭ

хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси

 бошлиғи, катта сержант.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM