САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЯНА БОШЛАНДИ

Каттақўрғон шаҳар маҳаллалар марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси, шаҳар ҳокимлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирининг биринчи ўринбосари, Республика хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Маруфова ҳозир бўлди.

Г.Маруфова жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими янгиликлари ҳақида гапирар экан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини таъкидлади.

Маълум бўлишича, мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, ер майдонлари ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлаш каби масалаларни ўз ичига олади.

Сайёр қабулга келган фуқаролар мурожаатлари тегишли ташкилот миқёсида ҳал этилмаган ҳолатда бу масалани шаҳар ҳокими ваколати доирасида кўриб чиқиладиган бўлди.

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари устидан назорат ўрнатилади.

Қабулда Халқ қабулхонаси мудири Х. Шодиева, ҳоким ўринбосарлари - Ф. Рахимова ва Т. Ишбековлар қатнашдилар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM