АНЪАНАВИЙ ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.

Унда ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларни масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида гапирилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги юрист~консульти Анвар Шодиев  норматив~ҳуқуқий хужжатлар билан ишлаш, қонунчиликдаги янгиликлар борасида маъруза қилди.

 

Ўқув соатида, шунингдек Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган маърузаси юзасидан Ҳокимлик ташкилий-назорат ва кадрлар бўлими мудири Хуршид Садуллаев сўзга чиқди.

 

Нотиқ ўз маърузасида Президентнинг эътиборга молик бўлган сўзларидан иқтибослар келтирди.

Ўқувда аппарат ходимлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этдилар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM