ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Анвар Шодиев, шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Хуршид Садуллаевлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган X ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида, ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисидаги масалалар юзасидан маъруза қилдилар.

Ўқув давомида  Президентимизнинг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи бўйича 20 дақиқалик видеолавҳа намойиш этилди.

Ўқув соатида ҳокимлик аппарат ходимлари иштирок этишди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM