ГАЗ ПЛИТАСИ ВА КИР ЮВИШ МАШИНАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛДИ?

Маълумки Президентимизнинг жорий йилда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тегишли топшириқлар берилган эди. Айни вақтда бу борада шаҳримизда ҳам зарурий чора-тадбирлар кўрилиб, хотин-қизларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

 

Яқинда, ушбу амалий ишлар натижаси ўлароқ “Дўстлик” маҳалласи фуқароси Дилафруз Турдиқуловага  ва Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Зохида Эргашевага газ плитаси ҳамда “Қориравот” маҳалласи фуқароси Карамат Қодировага кир ювиш машинаси шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакиллари ва Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси иштирокида топширилди.

Хотин-қизлар ҳам ўз навбатида кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM