ЯНГИ ФАРМОН СОҲА ТАКОМИЛЛАШУВИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 5 июнь куни «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Фармон билан 2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ва мазкур концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Концепцияда 2020 – 2023 йилларда ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тартиб-тамойиллар ҳамда божхона органлари фаолиятини ислоҳ этишнинг 7 та қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб олинди:

- божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

- божхона органлари фаолияти ва инфраструктура объектларини ривожлантириш;

- рақамли иқтисодиёт доирасида замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини божхона соҳасига жорий этиш орқали божхона органлари шаффофлиги ҳамда фаолияти самарадорлигини таъминлаш;

- божхона органларининг фискал функцияларини амалга оширишни такомиллаштириш, ТИФни тарифли ва нотариф тартибга солишни соддалаштириш;

- контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш;

- божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш

ҳамда малакаси ва салоҳиятини янада ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

- халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш.

Фармон билан:

2020 йил 1 августдан, темир йўл транспорти ташкилотлари божхона органларига ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида тақдим этишлари;

2020 йил 1 сентябрдан, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими чегара божхона постларида жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб:

божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунга қисқартирилиши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилиши;

божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни кузатиб бориш ҳолатларини қисқартириш;

транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилиши;

“божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида маҳсулотни чиқариш меъёрини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорлик субъектининг ўзи томонидан ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури ижроси бўйича Давлат божхона қўмитаси тузилмасида божхона аудити ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш бўйича алоҳида таркибий тузилмалар ташкил этилди.

Мазкур тузилмаларни ташкил этиш орқали божхона органларининг “Хафни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “кўк йўлак”ка йўналтирилган ҳамда шартли равишда эркин муомалага чиқарилган товарлар устидан самарали назоратни амалга ошириш, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларидаги давлат назорати фу

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM