ЯНА 10 БОШ ҚЎЙ ИНЪОМ ЭТИЛДИ

Ўтган сафар шаҳар ҳокими томонидан 10 нафар оилага 2 бошдан қўй совға қилинган эди. Куни кеча “Кўҳнадам”, “Дамариқ”, “Ермачит” ва  “Оқ олтин” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 5 оилага  2 бошдан қўй олиб берилди. Мазкур тадбирлар мамлакатимиз раҳбарининг “Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг вакилларини қўллаб-қувватлаш” тўғрисидаги қатор фармонларига асосан бажарилмоқда.

 

Шаҳар ҳокими, 1 сектор раҳбари Гавҳар Алимованинг фикрича, бир жуфт қўй билан таъминланган оила вақти билан чорвани кўпайиши ва шу орқали камбағалликдан чиқиб кетиш имкони бор.

Эслатиб ўтамиз, ҳокимлик томонидан тақдим этилаётган кўмак, ҳадялар тадбиркорларнинг ихтиёрлари билан қўшаётган ёрдамлари ҳисобидан шакллантирилмоқда.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM