ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИ  

Бугун VI-чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияда дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари қатъий назоратга олиниши, солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, маҳаллий бюджет ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш, давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги 5 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб кун тартибидаги биринчи масала, пандемия даврида шаҳримизда дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг қатъий назоратга олиниши ҳолати тўғрисида Каттақўрғон шаҳар прокурори в.б Улуғбек Рахимовнинг хисоботи тингланди.

Шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи Дамир Ашуров тушумларнинг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чораларнинг амалдаги ижросига бағишланган иккинчи масала бўйича ахборот берди.

 

Кун тартибидаги учинчи масала маҳаллий бюджет ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш, бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бўлиб бу бўйича шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири Фазлиддин Садриддинов сўзга чиқди.

Сессияда 4- масала сифатида киритилган давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини олиб қўйиш юзасидан шаҳар “Дамариқ” МФЙ ҳудудидаги бузилишга тушган турар жой объектларини бузилиш билан боғлиқ ҳаракатларни қонун доирасида ва белгиланган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилишини таъминлаш мутасаддилар зиммасига юкланди ва бу юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилиб, унга кўра Д.Рахмоновни шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этиш, О.Ахмедовни шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимидан озод этиш, И.Маматовни шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқлаш ҳамда Б.Сайиповни шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар маъқулланди.

Сессияда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун шаҳримизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида сўз юритар экан, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирларни кўришда, аҳоли хонадонлари ҳамда шаҳар ҳудудида ободончилик ва кўкаламзорлаштиришда, шунингдек, шаҳарда аҳоли гавжум бўлган жойларда, хусусан бозорларда санитария-гигиена талабларининг бажарилишини таъминлашда депутатларни янада фаоллик билан иш олиб боришга чақирди.

Шунинг билан сессия ўз ишини тугатди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM