МАСЪУЛИЯТЛИ КАСБ ВА БУРЧ

Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида отряд ходимлари давлат ташкилотлари ва халқ хўжалик обьектлари ҳамда фуқаро хонадонларини ишончли қўриқлаш, хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ўзига бириктирилган ҳудудга бегона шахс ва транспорт воситаларининг рухсатсиз киришининг олдини олиш, жиноий ниятларни кўзлаган объектга маънавий ва моддий зарар етказишга мойил шахсларни аниқлаш ва жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида қўриқланаётган ҳудудни доимий назорат қилиб туришни ўзларининг асосий вазифаси деб билишади. 

Бундан ташқари, қўриқланаётган объектлардан оз-оз миқдорда талон-тарож қилишликни олдини олишда объектнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи турли кўринишдаги жиноий тажовузлар террорчилик – қўпарувчилик ҳаракатларини содир этилишининг олдини олиш мақсадида, зарур ҳолларда, отряд ва шаҳар ИИБ тезкор хизматлари билан доимий равишда ҳамкорлик йўлга қўйилган. Турли салбий ҳолатлар, муаммоли вазиятларни бартараф этишда объектлардаги ички хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилгани ҳам ўз самарасини бермоқда.

М.РАХМАТОВ,

Самарқанд вилояти Қўриқлаш

бошқармаси 4-алоҳида отряди

гуруҳ командири. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM