МАҲАЛЛАЛАРНИ ЎРГАНИШ ДАВОМИДА ФУҚАРОЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ 

Аввал хабар берганимиздек, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг тавсияси билан шаҳримиздаги барча маҳаллалардаги шароитлар, уларнинг моддий-техника базаси, маҳалла биноларининг ҳолати ўрганилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирга қадар кўпгина маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди. 

Ўрганишлар давомида ҳақиқатдан ҳам маҳаллаларда бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг айримлари жойида, қолганларини белгиланган муддатларда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб борилмоқда.

Шаҳар ҳокимининг навбатдаги “Оқ-олтин”, “Ермачит” ва “Ўрикзор” маҳаллаларидаги ўрганишларда маҳалладаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг шароитлари ҳам кўздан кечирилди ва ёрдам кўрсатилди. Жумладан, карантин даврида уйда ўтирган ногиронлиги бор, ёлғиз яшаётган фуқаролар К.Антонена, Т.Куценко, Ж.Санаев, О.Абдурахмонова, Р.Нусратовларга кундалик эҳтиёж моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Шунингдек, ёлғиз яшаётган кексаларнинг уйларида тозалик, ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилди. 

Муҳими ушбу ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда маҳаллаларни хавфсиз ва обод ҳудудга айлантириш чоралари кўрилмоқда. Зеро, маҳаллалардаги муҳитнинг соғлом бўлиши, имкон қадар муаммоларнинг бўлмаслиги фуқароларни яшаш шароитларини яхшиланишида, обод ва хавфсизликда ҳаёт кечиришларида муҳим аҳамият касб этади. 

Маҳаллаларни ўрганиш давом этади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM