КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР 4-СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ ЎТДИ

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли айниқса ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Буларнинг натижасида ёшларимиз кўплаб марраларни қўлга киритиб келишмоқда.

Ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2020 йил 19 февраль куни Каттақўрғон шаҳар 7-сонли мактабда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор ҳамда шаҳар ёшлар иттифоқи кенгаши билан хамкорликда “4-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Йиғилишни Каттақўрғон шаҳар мусиқа мактабининг доирачи ёшлари сахна чиқиши билан очиб берди.

Сахна чиқишидан сўнг, Каттақўрғон шаҳар мусиқа мактабининг ёш ўқувчиси санъаткор Озодбек Назарбековнинг «Мендурман ўша» қўшиғини ижро этди.

Бундан ташқари Каттақўрғон шаҳар мусиқа мактабининг истиъдодли ўқувчиси она ватан тўғрисида қўшиқ ижро этди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор рахбари Д.Ашуровнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг Каттақўрғон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги МФЙлар ёшлари билан ўтказилган ёшлар учрашувида 12 нафар ёшларларнинг 12 та мурожаатлари қабул қилинди.

Мазкур мурожаатлардан 3 та жойида ҳал этилди, 8 та мурожаат бўйича мавжуд муаммолар юзасидан тушунтириш берилди ҳамда 1 та мурожаатларни қисқа фурсатда ваколатли органлар билан биргаликда кўриб чиқиш чоралари белгиланди. 

Ёшлар томонидан қилинган барча мурожаатлар эшитилган сўнг, "Китоб билим булоғи" мавзусида маҳорат амалий машғулотлар ўтказилди. Амалий машғулотда ёшларнинг билим савиясини кенгайтириш мақсадида саволлар берилди. Фаол қатнашган ёшларга 4-сектор раҳбари ва ёшлар иттифоқи раиси томонидан ташаккурнома ва китоблар топширилди. 

Бундан ташқари "Санъат маърифат манбаи" мавзусида сахна кўринишларида фаол қатнашган ёшларга 4-сектор раҳбари ва ёшлар иттифоқи раиси томонидан ташаккурнома ва китоблар топширилди. 

Йиғилиш якунида Президентимиз томонидан илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича рассомчилик юналишида “Огохлик давр талаби” мавзусида расмлар чизган ёшларга 4-сектор раҳбари ва ёшлар иттифоқи раиси томонидан ташаккурнома ва китоблар топширилди.

Учрашувда фаол қатнашган ёшлар Каттақўрғон шаҳридаги “Турон полиетилен пласт” хусусий корхонаси экскурсия тарзида борилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди

Учрашувда фаол қатнашган ёшлар Каттақўрғон шаҳридаги “Турон полиетилен пласт” хусусий корхонаси экскурсия тарзида борилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди

Ҳулоса қилиб айтганда бундан учрашувлар ёшларга келгусида олий таълим муассасаларига киришида, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида ажойиб мотивация бағишлади. Келгусида Президентимиз томонидан илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича учрашувлар ўткаиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM