Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.