Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Бугун Давлат хизматлари марказида тадбиркорларни мурожаатларини ўрганиш бўйича қабул бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов томонидан  тадбиркорларнинг кредит, кадастр, электр ва табиий газ таъминоти масалалардаги мурожаатлари эшитилди.

МУРОЖААТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган янгича тизим асосида амалга оширилмоқда. Шаҳримизда ҳам секторлар, маҳаллалар кесимида фуқаролардан тушаётган мурожаатларни ҳал қилишда бу борадаги тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.

МАКТАБЛАР ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИ?

Янги ўқув йилига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни вақтда таълим муассасаларида янги ўқув йили олдидан тайёргарлик ишлари кетмоқда. Шаҳримиздаги 9 ва 8 мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мактабларга ташрифи давомида ўқув йилига тайёргарлик, кетаётган қурилиш- таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишган эди.

БАЙРАМ ОЛДИ АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКА

Байрам яқин. Ҳадемай халқимиз, энг улуғ ва энг азиз айём Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини кутиб олади.

Байрам олди Каттақўрғон шаҳрида ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM