ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди ва шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда шаҳар Тиббиёт коллежида ўтказилган ўқув семинарида ўқувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9-январдаги  ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқи онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.   

Семинарда фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси М.Тажибоев, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К.Намозов, шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Маматов, шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси  Ф.Рахимова ҳамда  “Оила”  маркази шаҳар бўлими раҳбари М.Нуруллаевалар иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM