СЕНАТ АЪЗОЛАРИ МОНОМАРКАЗДА

Сенат аъзолари шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамроҳлигида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида ташкил қилинган “Ишга марҳамат” мономарказида бўлдилар.
Мазкур марказ Каттақўрғон шаҳри, Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон, Нуробод Пастдарғом  туманларининг ишсиз фуқароларини  30 та касб ва чет тилларга ўқитиш орқали  мутахассислар тайёрланади. 

Яъни 16 та хизматлар кўрсатиш, 8 та  техника, 4 та  қишлоқ хўжалиги ва  2 та рақамли технология  йўналиши, шунингдек 4-хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади. Марказ бир вақтнинг ўзида 500 нафар ўқувчини қамраб олади ҳамда йиллик қуввати 2000 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган.
2024 йил январидан хозирги кунга қадар  Марказда 192  нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқимоқда. 
Шундан  166 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM