КАСАБА УЮШМА: ХОДИМЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ КАФОЛАТИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси-иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўз аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфааталирини ҳимоя қилувчи йирик жамоат ташкилотидир.

Шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масалага бағишланди.  

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова меҳнат жамоасида касаба уюшмаси ташкилотининг бўлиши ҳар қандай муаммоли масалани иш берувчи ва ижтимоий шерикликда ва ҳамкорликда ҳал этилишга эришилиши ҳақида сўз юритар экан, Давлатимиз Раҳбарининг қуйидаги фикрларини айтиш ўринли эканлигини таъкидлади.

-Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча иш берувчилар ва раҳбарлар бутун дунёда тан олинган қуйидаги қоидага амал қилишарини истардим:ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта, касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар албатта улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт. Шундагина жамиятимизда меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатларини олди олинади, ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топади.

Йиғилишда сўз олган таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси бошлиғи Ҳ.Ражабов касаба уюшма ташкилоти ва унинг меҳнат жамоаларида қонунийликни таъминлаш борасидаги аҳамияти ҳақида гапирди.

Ходим ўз жамоасидаги касаба уюшмаси қўмитаси орқали корхонани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок эта олади. Касаба уюшма ва меҳнат жамоаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси орқали ходим қўшимча имтиёз ва кафолатлар олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Ҳар бир ходимнинг  меҳнатига яраша иш ҳақи олиши бўйича чоралар кўрилади, иш ҳақининг ўз ақтида тўланиши касаба уюшмаси ташкилотининг доимий жамоатчилик назоратида бўлади.

Шунингдек, меҳнат таътилларининг ўз вақтида берилиши, белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтишлари, мунтазам касбий тайёргарликдан ўтиб боришларининг доимий назорати билан бирга ходимлар имтиёзли равишда санаторийларда дам олишлари, фарзандлари ва оила аъзолари учун ҳам имтиёзли йўлланмаларни олишлари, турли акциялар, оилавий ва жамоавий спартакиадаларга қатнашиш, театр ва концертларга имтиёзли чипталар олиш, юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатларга боришлари учун ҳам имкониятларга эга бўлишлари таъкидланди.

Йиғилишда ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Юқорида таъкидланганидек, меҳнат жамоасида касаба уюшмаси ташкилотининг бўлиши ҳар қандай муаммоли масалани иш берувчи ва ижтимоий шерикликда ва ҳамкорликда ҳал этилишга эришилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM