Фарзанд тарбиясида ота-она масъулдир

Фарзанд тарбияси энг мураккаб ва масъулиятли вазифа бўлиб,  ўзини ҳурмат қилган ҳар бир ота-она учун жуда муҳим масала ҳисобланади. Бу жараён эса миллат келажагини белгилаб беради. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг 1- умумтаълим мактабида ота-оналар билан ўтган йиғилиши ушбу масалага бағишланди. 

Шаҳар ҳокими фарзандларни таълим-тарбия олишларида мактаб ва оиланинг, ота-оналарнинг ўрни алоҳида эканлиги ҳақида гапирар экан, ҳар қандай инсон аввало оилада камол топишини, биринчи галдаги тарбияни ота-онадан олишини, шу боисдан ҳар қандай ота ёки она бу борадаги масъулиятни дилдан ҳис қилиши кераклигини таъкидлади. Ота-оналар ва мактаб доимий ҳамкорликда бўлиши ва боланинг қизиқишлари, дарсларга қатнашиши, атрофидаги инсонларнинг кимлигини назорат қилишлари мақсадга мувофиқ деди шаҳар ҳокими.

Учрашув давомида шунингдек, ота-оналарнинг саволлари ва мурожаатлари ҳам эшитилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                                                                  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM