КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ АЛИМОВА ГАВҲАР ЗАЙИРОВНАНИНГ МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, қадрли маҳалла тизими ходимлари ва маҳалла фаоллари!

Сизларни 22-март-Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклайман.

 Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда. Маҳаллада келажак авлод улғаяди.

Бугун Президентимиз ташаббусига кўра, маҳаллаларда янги тизим иш бошлади. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тузилиб, жойларда унинг бошқарма ва бўлимлари ташкил этилди. Маҳаллаларда эса “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилиб, фуқаролар билан ишлашнинг янги механизми асосида амалий ишлар қилинаяпти. 

Жумладан, шаҳримиздаги  36 та маҳаллаларда ҳам бугун “маҳалла еттилиги”нинг ҳамжиҳат ва ҳамфикрлилиги боис аҳолининг маҳаллага, маҳалла ходимлари орқали давлатга янада ишончи мустаҳакамланмоқда. Бу ишлар аввало бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва онахонларимизга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар билан уйғун ҳолда олиб борилаётгани диққатга сазовордир. 

Азизлар!

 Яна бир бор Сизларни 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман. Ҳамиша маҳаллаларимиз тинч, оилаларда яхши кунлар кўп бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин. Сизларга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака, тинчлик ва хотиржамлик тилайман.

Маҳаллаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, маҳалланинг ободлиги ва хавфсизлиги, тинч ва фаровонлиги йўлида қилаётган самарали меҳнатларингизга янада баракали бўлсин!

Ҳурмат билан,

Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар АЛИМОВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM