СУМАЛАК -МЕҲР-ОҚИБАТ РАМЗИ

Сумалак Наврўзнинг шох таоми. Наврўз дастурхонининг тўридан жой оладиган ушбу бетакрор таомнинг тайёрланиш жараёни ҳам ўзига хос — ҳамжиҳатлик, тотувлик, инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу боис, Наврўзда момоларимиз бош бўлиб, сумалак тайёрлашга ошиқишади.

Шаҳар ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари, шаҳримиз нуроний онахонлари, хотин-қизлар ҳам сумалак тансиқ таомини тайёрлаш давомида эзгу тилаклар билдирдилар. Онахонларимиз юртимизнинг тинчлиги ва халқимизни фаровонликда яшашини тилаб дуо қилдилар. 
Севимли байрамимиз Наврўзнинг қадим қадриятларидан бўлган мана шундай таомларни тайёрлаш орқали ўсиб келаётган ёш авлодга аждодлардан қолган урф-одатларни ўргатиш, билан бирга  улар ўртасида ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатлиликни таъминлаш лозимлигини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM