Cектор раҳбарлари Ингичка бойитиш фабрикасидаги иш жараёнлари билан танишдилар

Ингичка қўрғончасида Ингичка вольфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлашга мўлжалланган фабрика фаолият юритмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 473-сонли “2022-2026 йилларда “Олмалиқ КМК” АЖнинг “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг ривожлантириш дастури тўғрисидаги” қарорига кўра йўлга қўйилган ушбу корхонада Ингичка конининг қолдиқлари- дан йилига 150 тонна қувватга эга вольфрам концентратини 35% WО3 билан бойитиш режалаштирилган.

Куни кеча ушбу ҳудудда бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда сектор раҳбарлари фабрикадаги иш жараёнлари билан танишдилар.

Фабрикада 200 дан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

Ингичка конидаги мавжуд 19 771 тонна миқдордаги вольфрам таркибли чиқиндилар таркибидан ойига 9-10 тоннагача вольфрам концентратини олиш мумкин. Чиқиндиларни қайта ишлаш, вольфрам концентратини ажратиб олиш ҳисобига янги экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳам эришилади. Бу эса йилига комбинатга 2,0 млн доллар фойда келтиради.

Айни дамда иккинчи фабрикани ишга тушириш учун қурилиш-таъмирлаш ишлари кетмоқда.

Сектор раҳбарлари ушбу жараёнлар билан ҳам танишдилар. Фабриканинг ишга туширилиш натижасида яна 140 та янги иш ўрни яратилади.

Бу албатта ҳудудни ижтимоий-иқисодий ривожлантириш билан бирга аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM