Республика Ишчи гуруҳи шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлди

Куни кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг топшириғига кўра Республика Ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги Тиббиёт бирлашмасида бўлди.
Шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида бирлашмада Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.

Бўлимда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ўлимини олдини олиш, туғруқ ёшидаги аёлларни скринингдан ҳамда 35 ёшдан 65 ёшгача бўлган хотин -қизларни онкоскринингдан ўтказиш, ҳомиладорлик ўртасидаги интервалга амал қилиш ва соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ўрганиш давомида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтириш ва таавсияларни бердилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                               

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM