ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Ёшлар билан манзилли ишлашни ташкил қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳримиздаги 6045 нафар ёшлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бириктирилган. 
Куни кеча шаҳар прокуратурасида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ёшлар етакчилари ва бириктирилган масъуллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шаҳар прокурори Нуриддин Исмоилов бириктирилган масъуллар ва ёшлар етакчилари ҳар бир ёш билан манзилли ишлаши, улар билан суҳбатлашган ҳолда муаммоларини ўрганиши ва бартараф этиш чораларини кўришлари лозимлигини таъкидлади ва тегишли кўрсатмалрни берди.
Йиғилиш сўнггида оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM