“ЗУМРАДОЙЛАР ДАВРАСИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

8 - Мактабгача таълим ташкилотида ташкил қилинган “Зумрадойлар давраси” танлови ҳақиқий Зумрад қизларни кашф қилди.
Тадбирда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Алишер Даминов, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда болаларнинг оналари иштирок этдилар.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан жажжи қизларни юксак савияли, иродали, одобли бўлишларини таъминлаш ҳамда “Беш ташаббус” лойиҳаси асосида ташкил этилган ушбу танлов 5 та шарт бўйича ўтказилди.
Ҳар бир шартда ўзларининг иқтидорларини намойиш этган қизларнинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олдилар. Барча шартлар бўйича қизларнинг махоратлари юқори баҳоланди ва ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тадбир давомида муассаса тарбияланувчилари томонидан ижро этилган ажойиб рақслар, тарбиячиларнинг саҳна кўринишлари айниқса, тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM