Қонунбузар маъмурий жаримага тортилди

Бугун шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчасининг белгиланмаган жойига фуқаролар томонидан қурилиш ва маиший чиқиндиларининг ташланганлиги аниқланиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

Эслатиб ўтамиз, қурилиш чиқиндисини белгиланмаган жойга ташлаш 2 380 000 сўм ва маиший чиқиндини ҳар жойга ташлаб кетиш 1 040 000 сўм миқдорида жарима тўланишига сабаб бўлади.  

Ҳурматли фуқаролар, шаҳримизнинг тозалиги ва гўзаллиги ўз қўлимизда. Шундай экан бунга эътиборли бўлайлик ва чиқиндиларни белгиланган жойларга, белгиланган тартибда ташлайлик!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM