Эзгулик йўлида  

 Халқимизда азалдан бир-биридан ҳол сўраш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш эзгу қадрият ҳисобланади. Рамазон олди шаҳримизга ташриф буюрган "Вақф"  хайрия жамоат фонди вакиллари эзгу мақсадда ҳамшаҳарларимизнинг хонадонларида бўлдилар.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова ҳамроҳлигида ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган фуқароларга ўзларининг совға-саломларини топширдилар. Фуқаролар ҳам ўз навбатида кўрсатилган ёрдам ва берилган эътибор учун чин дилдан миннатдорчиликарини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM