КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ АЛИМОВА ГАВҲАР ЗАЙИРОВНАНИНГ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ҲАМДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари! 

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган аскар ва сержантлар, фидоий ҳарбийлар! 
Авваламбор, барчангизни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 31 йиллиги билан муборакбод этаман. Чегараларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиямиз билан ҳамда Ватанимиз тинчлигини асраб келаётган Сиз каби мард ва жасур ўзбек ўғлонлари билан фахрланамиз. 
Мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан миллий армиямизни ислоҳ қилиш ва чуқур ўйланган ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегияга биноан уни тубдан, ижобий ўзгартиришга муваффақ бўлинди. Ҳарбий бошқарувнинг самарали тизимини таъминлайдиган механизмлар ишлаб чиқилди. Миллий армиямизга муносабат ўзгарди. Энг муҳими бугунмамлакатиимиз келажаги бўлган ёшлар учун армия сафида хизмат қилиш шарафли бурчга айланди. Бугун ўзининг Ватан ҳимоячиси сифатидаги йигитлик бурчини чуқур англаган ёшлар ўз юртига фидойи инсон бўлиб етишиши учун астойдил бел боғламоқда. Бир сўз билан айтганда Миллий армиямиз ўғлонларимиз учун чинакам мардлик ва фидойилик мактабига айланди.

Ҳурматли мард ва жасур ўғлонлар!
Ислоҳотларнинг натижасини бугун Каттақўрғон ҳарбий қисмида яратилган шарт-шароитлар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигини 31 йиллиги байрами арафасида ҳарбий қисм ташкил топган кунининг 29 йиллиги кенг нишонлади. 
Ўтган йиллар давомида ҳарбий қисм шахсий таркиби ўз шижоати ва хизмат мажбуриятларига сидқидилдан ёндошганлиги боис бир қатор ҳарбий хизматчилар 2-даражали “Шон-шараф” ордени, "Мардлик" ордени, “Жасорат” медали, “Шухрат” медали, “Содиқ хизматлари учун” медали, “Мард ўғлон” “Саховат ва кўмак” орден ва медаллари билан тақдирланди. 
Шунингдек, 400 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар эсдалик нишонларига сазовор бўлдилар.
Ҳарбий қисмнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини ошириш, ҳар томонлама тайёргарликка эга, кучли ва билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбий хизматчиларни тайёрлашга йўналтирилган ишлар боис бугун ҳар томонлама етук ва комил ҳарбий хизматчилар шаклланиб келмоқда. 
                                          
Шулар каторида “Армия 2022” ҳалқаро армия ўйинларида ҳамда “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилаётган “Артиллерия олов устаси” мутахассисларини Мудофаа вазирлиги миқёсида 3- босқичи мусобақаларида иштирок этиб фахрли биринчи ўринларни қўлга киритаётганликлари бизга катта фахр ва ифтихор бахш этади.
Албатта, буларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув бинолари, ётоқхоналар, энг муҳим бўлган қурол- яроқ, ҳарбий техникалар билан таъминланганлиги натижасидир. Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳарбий кисм инфратузилмаси  яхшиланиб, мустақиллик арафасида Янги ўқув маркази барпо этилди. Шунингдек, Мудофаа бўлими учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий кўринишдаги янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.
Яна шуни таъкидлаш жоизки Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган “Ватанпараварлик ойлиги” ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. Ойлик доирасида бўлб ўтган маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ эшиклар куни, соҳа ходимлари билан ўтказилган урашувлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртга садоқат туйғуларини шакллантириш, Мудофаа салоҳиятини янада кўтаришга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Ушбу қутлуғ айём арафасида сарҳадларимиз тинчлигини ҳимоя қилишдек шарафли бурчни ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳамшаҳарларимиз хотирасини ҳам юксак ҳурмат билан тилга олиш бурчимиздир. 
Зеро, ҳарбий хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Улуғбек Барноев, Бахром Эргашев, Жамшид Расулов каби каттақўрғонлик ўғлонларнинг кўрсатган жасоратлари ва ёрқин хотиралари ҳамшаҳарларимизнинг  қалбларида ёрқин из қолдирган. Бугун уларнинг юртга садоқат, эл тинчлигини сақлаш йўлида кўрсатган мардликлари ва ватанпарварликлари ёшларга юксак намуна бўлмоқда. 
Азиз дўстлар!
Яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан Сиз азизларни ва оила аъзоларингизни чин юракдан табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман. Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM