ХИСОБОТИ

Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан январ ойида бажарилган ишлари тўғрисида

ХИСОБОТИ

“Аёллар дафтари” 4-босқичини шакллантириш бўйича 2023-йил январ ойида олиб борилган ишлар

Вазирлар Махкамасининг 2022-йил 31-мартдаги 145-сон “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарорига асосан ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” 4-босқисга киритиш мақсадида шаҳарда 2023 йилнинг 4-январидан 31-январигача 30 ёшдан юқори бўлган аёллар хатлови ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра шаҳарда жами 18600 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар аниқланди, шундан 16358 нафарига сўровнома тўлдирилди. 2242 нафар хотин-қизларга ички миграцияда, ташқи миграцияда ҳамда ёпиқ хонадон бўлганлиги сабабли анкета сўровномаси тўлдирилмади.

Йўқоридаги хатлов натижасини ишчи гуруҳ ўрганиб чиқиб ВМ нинг 31.03.2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан 6 та тоифага тўғри келадиган ижтимоий ҳимояга мухтож 4488 нафар хотин-қизлар  “Аёллар дафтари” 4-босқичга киритилди.

Жумаладан,

1-сектордан 1240 нафар,

2-сектордан 1018 нафар,

3-сектордан 798 нафар,

4-сектордан 1432 нафар.

Тоифаси бўйича таҳлил қилилганди 2023-йил бошидан:

1-тоифа (Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар) – 1824 нафар,

2-тоифа (Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар) – 140 нафар

3-тоифа (Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар)- 1474 нафар

4-тоифа (Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган         хотин-қизлар) – 781 нафар

5-тоифа (Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар) – 29 нафар

6-тоифа (Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд   хотин-қизлар)- 240 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизлар “Аёллар дафтари” 4-босқичга киритилган.

Амалга  оширилган чора-тадбирлар доирасида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни Васийлик кенгаши қарорига асосан “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тоифалар бўйича боқичма-босқич  ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

1-тоифа ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар 1824 нафарни ташкил қилиб, шундан 76 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 288 нафари “Аёллар дафтари” жамғармасидан субсидия ажратиш орқали банд қилинган, 341 нафари ўз-ўзини банд қилган. Қолган 1119 нафарига йил давомида манзилли ёрдамлар кўрсатиш учун чора тадбирлар ишлаб чиқилган.

2-тоифа кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган  140 нафар хотин-қизлардан 140 нафари  1 316 млн сўм Ҳалқ банки ва Микрокредит банк томонидан  14% имтиёзли кредит ажратилган.

3-тоифа боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд- 1474 нафар хотин-қизларнинг 221 нафарига- 273 млн 960 минг сўм,

4-тоифа ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган-781 нафари хотин-қизларнинг169 нафарига- 188 млн 640 минг сўм,

6-тоифа қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз 240 нафар аёлларнинг -240 нафарига- 242 млн 160 минг сўм;

Жами, 630 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 704 млн 760 минг сўм (4 БҲМ) миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилди.

5-тоифа уй-жойга мухтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 1 нафари вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 248 млн 300 минг сўм миқдорида маблағ ажратилиб, уй-жой билан таъминланди, яна бир нафари ВМ сининг 737-сонли қарорига билан ижара шартномаси асосида “Ер Мачит” МФЙ да янги қўрилган кўп қаватли уйларга  жойлаштирилди.

5.2-тоифа Ижара компенсация тўлови тўлаб бериладиган хотин-қизларнинг 25 нафарига  хар бирига уч томонлама шартнома асосида турар жой ижараси учун сектор раҳбари хулосасига асосан “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 млн сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилди.

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш

Йил бошидан шаҳарда хотин-қизлар ўртасида 1 та жиноят қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 тага камайган. (2022 йил хотин-қизлар ўртасида жиноят 13 нафарни ташкил этган)

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўришини олдини олиш. (Ҳимоя ордери)

2022 йил 1-чоракда 23 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган, 2023 йилнинг 1-чорагида бу кўрсаткич 4 нафарга камайган яъни 19 та  хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган.

Оилавий ажримлар сонини камайтириш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш.

Бу йўналишда ишни тўғри ташкиллаштириш мақсадида шаҳарда Оила ва хотин-қизлар бўлими қошида, ҳамда ҳар бир МФЙ да маҳалла хотин-қизлар фаоллари бошчилигида “Оқила аёллар харакати”, “Бувижонлар марифати”, “Аёллар маслахат кенгаши” аъзолари ҳамда шаҳар имом хатиблари, отинойиларидан ташкил топган “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш” комиссияси тўзилган бўлиб, 2023 йил 1-чорагида ажрим масаласида мурожаат қилган 35 нафар оилалардан 29 нафар оила яраштирилди.

Шаҳарда 2023 йил 1-чорагида 45 нафар ажрим қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 тага камайган яъни 2022 1-чорагида 47 нафар ажрим қайд этилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM