СТРЕССГА КАРШИ КУРАШ КУНИ

Стресс [инг. stress – босим, кучланиш, танглик] – одам ва ҳайвонларда кучли таъсиротлар натижасида содир бўладиган ўта ҳаяжонлниш, асабийлик ҳолати. Организмда ҳар хил таъсиротларга нисбатан ривожланадиган номахсус нейрогормонал реакция. Физик (иссиқ, совуқ, шикастланиш ва бошқа(лар)) ва психик (қўрқув, қаттиқ товуш, ўта хурсандчилик) стрессорлар ажратилади. Организмда бу омиллар таъсирини енгишга қаратилган мослашувчи биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар ривожланади, бу стрессорнинг кучи, таъсир этиш муддати, одам ёки ҳайвоннинг физиологик тизими ва руҳий ҳолатига боғлик. Нерв тизими юқори ривожланган одам ва ҳайвонларда, ҳис-туйғу, кўпинча, стрессор вазифасини ўтайди ва у физик стрессор таъсирига замин туғдиради. Одамда бир хил кундаги стресс ҳам хавфли, ҳам ижобий бўлиши мумкин.

Стрессни организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши организмнинг ушбу стрессорга нисбатан реакциясига боғлик. Стресс ҳолатини фаол ўзгартиришга қаратилган чоралар организм чидамлилигини оширади ва натижада касаллик ривожланмайди ёки, аксинча, фаол курашиш бўлмаса, мослашиш синдроми сусайиб, оғир ҳолатларда организмни нобуд бўлишигача олиб келиши ҳам мумкин. Организмдаги ҳамма ўзгаришларни назорат қилишда миядаги катехоламинлар миқдори катта аҳамиятга эга. Шундай қилиб, нерв тизими организмнинг стрессга реакция бериш ҳолатини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5- ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Воркоут» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5282-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот қилиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими, Оилавий поликлиника шифокорлари Каттақўрғон шаҳар Президент мактабида 23 январ куни шаҳар ўқувчилар ўртасида Стрессга қарши курашиш куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Стресс чалиниш ҳақида ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровнома асосида ҳар бир қатнашчи ўзида стессни қай тариқа енга олиши бўйича бир қанча саволларга жавоб беришди. Соғлом турмиш тарзи ва спортнинг ахамияти тугрисида таргабот ишлари олиб борилди.

КШТБ ходимлари томонидан мактаб раҳбариятига болаларнинг тўғри овқатланиши, фастфуд билан овқатланиш ва газланган ичимликлар рационидан чиқариб ташлаш бўйича тавсиялар берилди, шунингдек, ходимлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўргазмали қуроллар ўрнатиш тавсия этилди.

Келгусида бу каби тадбирлар тиббиёт бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими томонидан шаҳримиз корхона ва ташкилот ишчи ходимлари ҳамда маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ўртасида ўтказиш режалаштирилган.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM