Муносабат   

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар "Чинобод" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канални қазиш билан боғлиқ видео тарқалди.                                                    

Ушбу видеолавҳа юзасидан шаҳар экология бўлими раҳбари А. Алимов қуйидагича изоҳлади. Мазкур видеомурожаат шаҳар ҳокимлиги, шаҳар экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бўлими раҳбарлари жойига бориб ўрганилди. Маҳалладан ўтувчи эски кириш каналида "Зарафшон" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ҳашар йўли билан қазиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, қазиш ишлари давомида канал ёнидаги дарахтларга ҳеч қандай зиён етказилмаган шунингдек, экскаватор ишлаши учун фуқаролардан ёқилғига пул йиғиш ҳолати ҳақиқатдан йироқ.

 

Қазиш ишлари давомида дарахтларга зиён етказилишини олдини олиш мақсадида доимий равишда шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM