Депутатлар фуқароларни қабул қилишди 

Бугун Каттақўрғон шаҳар Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида шаҳар Кенгаши депутатларини фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида халқ ноибларига шаҳар маҳаллаларидан ташриф буюрган фуқаролардан ичимлик суви, тиббиёт, ижтимоий ёрдам, йўл таъмири, уй-жой ва бошқа масалалар юзасидан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, асосий қисми шу ернинг ўзида, масъуллар иштирокида ижобий ҳал қилинди ва қолганлари тегишли ташкилотларга бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM