“Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумига старт берилди

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилди. 

Ҳурматли Каттақўрғон шаҳри фуқаролари, Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми?

Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг “openbudjet.uz” “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

Портал орқали “Рўйхатдан ўтиш” жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

           - ичимлик суви ва оқава суви билан таъминлаш;

           - кўча чироқларини ўрнатиш;

           - болалар майдончаларини барпо этиш;  

           - ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;

           - ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ёки моддий техника базасини ривожлантириш ва шу кабилар.

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини босиш орқали очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

           Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1.2 млрд.сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозимТаклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.                      

Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

Қўшимча маълумотлар учун: (66) 455-21-70. (66) 455-12-90

Фазлиддин Садриддинов,

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM