ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этилишида ўтказиладиган қабулларнинг аҳамияти катта. Шу мақсадда ташкил қилинаётган шаҳар ҳокимининг қабуллари давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларга ечим топилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан ана шундай қабуллардан навбатдагиси  ўтказилди.

Қабул давомида 30 дан ортиқ фуқаролардан тушган турли масалалардаги мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида  фуқароларнинг уй-жой олиш борасидаги мурожаатларига тушунтиришлар берилган бўлса, моддий ёрдам, болаларига пул олиш, соғлиғини тиклаш, солиқ, газ, электр энергиясидаги қарздорлик, ногиронлик масаласидаги мурожаатларнинг ижроси бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM