ИНГИЧКАДА “РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда шаҳримизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида  “Халқ ва армия бир тану, бир жон!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Яқинда 4 -сектор ҳудудидаги Ингичка шаҳарчаси Маданият марказида ўтказилган "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳам жуда эсда қоларли бўлди.

Учрашувда сўзга чиққан Каттақўрғон гарнизони бошлиғи Ф.Умаров ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирар экан, ҳар бир ёшда ватанпарварлик ҳисси юқори бўлишини таъкидлади.

Эркин суҳбат тарзидаги учрашувда ёшлар ҳам сўзга чиқиб бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва яратилган шарт-шароитлардан мамнунликларини ҳамда билдирилаётган ишончни оқлашларини билдирдилар.

Шундан сўнг, наъмунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиши билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёшлар Каттақўрғон гарнизони бошлиғи Ф.Умаров томонидан тақдирландилар.

Шунингдек, шу куни Маданият марказининг истироҳат боғида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ҳам ўтказилди.

Фестивалда ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги намойишлари, айниқса, замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан танишув жараёнлари ингичкаликларда унутилмас таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM