“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”даги тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилди

Маълумки Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг топшириғига кўра жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди. Шаҳар ҳокимининг бу борадаги қарорига кўра шаҳримизда ҳам ойлик доирасида ёнғин хавфсизлиги бўйича турли тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан маҳаллаларда, ташкилотларда, аҳоли ўртасида, таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги, ис газидан заҳарланишни олдини олишни тарғиб қилиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Каттақўрғон шаҳрида тарғибот автокарвони орқали шаҳар кўчалари бўйлаб профилактик тадбирлар бўлиб  ўтди.

Шунингдек, ойлик сўнггида ҳам шаҳримиздаги автобекатларда фуқароларга эслатмалар тарқатилиб, 5 умумтаълим мактабида ёнғинларни ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Албатта, шаҳримиз фуқаролари ҳам ойликда фаол иштирок этдилар ва бу борадаги тегишли тартиб-қоидалар билан танишдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM