Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!

Самарқанд вилоят суди ва жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди судьялари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 ноябрь куни шаҳардаги “Зарифобод” МФЙда “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ва шаҳар суди судьялари, суд ходимлари, ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилинди.

Айтиш керакки, аёлларга нисбатан зўравонликлар асосан сифатсиз таълим сабаб бўлган паст иқтисодий кўрсаткичли оилалар бошига тўғри келади. Шу жумладан, аёлларга нисбатан зўравонликлар аёлнинг иқтисодий етишмовчилиги туфайли юз беради. Шуни айтиш лозимки, дунёдаги давлатларнинг кам қисми аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунларни қабул қилган.

Бу борада Ўзбекистон “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторига киради. Бу қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради.

Тадбир давомида ана шулар хусусида сўз юритилиб, аёлларга нисбатан зўравонлик ва репродуктив ёшидаги аёллар ўлими ва уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди.

Самарқанд вилоят судининг судьяси

АРСЛАНОВ ЖАҲОНГИР

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар

судининг раиси

АБДУРАЗЗАКОВ АБДУСАТТОР

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM