Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “ 3 декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан табрик йўллади:

Азиз ҳамшаҳарларим!
1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеяси қарорига биноан ҳар йили халқаро ногиронлар куни нишонланади. Бундан асосий мақсад бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларда ногиронлиги бўлган кишиларни  бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бундан асосий мақсад жамиятда ногиронлар дуч келаётган муаммоларни яхшироқ тушуниш, уларни бартараф этиш, қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашдан иборат. Зеро, уларнинг соғлигида муаммоси бор бўлгани боис имкониятлари чекланган ва моддий шароити ҳам талаб даражасида эмас.  Шуни ҳисобга олиб давлатимизда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
Ҳурматли дўстлар!
Биз сиз билан биргамиз!
Сафимиздаги имконияти чекланганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM