МАҲАЛЛА ЁШЛАР НИГОҲИДА

Маҳаллалар жамиятнинг ажралмас ва бирламчи бўғини, Президентимиз таъкидлаганидек Давлат ва халқ ўртасидаги кўприк вазифасини ўтовчи асосий восита. Шундай экан жамиятнинг ҳар бир аъзосида, хусусан ёшларда маҳалла ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида тушунчалар бўлиши лозим.

Яқинда шаҳримиздаги 17- ИДУМ ўқувчиларининг Амир Темур маҳалласига ташрифи шу мақсадда ташкил қилинди.

Маҳалла раиси Н.Қўзиев ёшларни дастлаб маҳалланинг қайта таъмирдан чиқарилган кенг ва ёруғ, барча керакли жиҳозлар билан жиҳозланган биноси билан таништирди.

Шу куни ёшлар билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Раҳимова, ҳамда Ноқис, “Қўшҳовуз, “Дамариқ” ва энг ёш “Меҳржон” маҳалласи раислари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Самимий тарзда бўлиб ўтган давра суҳбати давомида ёшларга маҳалла ва унинг вазифалари, жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шу ерни ўзида ёшлар ўртасида  “Мен маҳаллани қандай тасаввур қиламан” мавзусида расм ва иншолар танлови ҳам ўтказилди.

-Бугунги саёҳатимиз давомида биз маҳалла ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлдик ва унинг ҳаётимизда тутган ўрнини яна бир бор ҳис қилдик, - дейди тадбирда иштирок этган  ёшлар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM