ХАЙРИЯ МАРАФОНИНИ ШАҲАР ҲОКИМИ БОШЛАБ БЕРДИ

Аввал хабар берганимиздек бугун, 1  декабрь куни соат 11:00дан 17:00 гача шаҳар педагогика коллежида "3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан хайрия марафони ўтказилиши режалаштирилган эди. Хайрия марафонини шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бошлаб берди.

Марафонда сўз олган шаҳар ҳокими юртимизда имконияти чекланган инсонларнинг жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида  ўзларини ҳис қилишлари борасида яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда берилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида гапирар экан, халқимизга хос бўлган мана шундай эзгу амалларнинг  янада бардавом бўлишини тилади.

Хайрия марафонида бугун мактаб, мактабгача таълим муассасалари, идора ва ташкилотлар вакиллари, имомларимиз ва бошқа саховатпеша инсонлар ўз хайр-саховатларини кўрсатдилар.

Хайрия марафони давом этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM