БУГУН 23 - МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БОҒИГА 60 ДАН ОРТИҚ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида дарахт ўтқазиш тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бу тадбирда маҳаллалар, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, аҳоли фаоллик кўрсатмоқда.

Шу кунга қадар шаҳримиздаги маҳаллалар, хонадонлар атрофига, кўча бўйларига, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳудудларида кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

 

Бугун ушбу ишлар доирасида шаҳримиздаги 23- мактабгача таълим ташкилоти боғига ҳам манзарали ва мевали дарахтлар, арча ниҳоллари экилди.

Ушбу хайрли ишда муассаса ходимлари билан бирга иштирок этган шаҳар ҳокимлиги, мактабгача таълим бўлими вакиллари ҳам яхши ният билан арча ва дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM