ДРАМА ТЕАТРДА ШОИРА ЭРКАТОШ ШУКУРОВАНИНГ КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча шаҳримиздаги Драма театрда шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркатош Шукурованинг “Соғинч ранги” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, ёзувчи ва журналистлар, таълим ходимлари, нуронийлар, ёшлар, шоиранинг шогирдлари ва яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ижодкорнинг яна бир ижод маҳсулининг бугун дунё юзини кўрганлиги билан қутлар экан, шоиранинг ижодий фаолиятини юксак эътироф этди ва келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг шоиранинг шеърлари ўқувчи-ёшлар томонидан ёд айтилди ва санъаткорлар томонидан куйга солинган шеърлари тараннум этилди. 

Шу куни тадбирда сўз олган ижодкорлар, жамоатчилик вакиллари шоира ижодининг нафақат шаҳримизда, балки чет давлатларда ҳам мухлислари борлиги ҳақида сўз юритар эканлар, бугун жамият маънавий-маърифий ҳаётида китобларнинг аҳамияти, бу каби тадбирлар айниқса, ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шаҳар маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM